Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони


ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ

МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, илғор хорижий тажриба ва замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, чуқур билим ва юқори малакага эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ерназарова Умитгул Кунниязовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали санавиация бўлими мудири

II даражали «Соғлом авлод учун»

ордени билан

Ешмуратова Замира Джалгасовна — Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими ҳамшираси

«Дўстлик» ордени билан

Давлетова Жамила Жоллибаевна — Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

«Шуҳрат» медали билан

Сабуров Гайратдин Толыбаевич — Нукус тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 8 ноябрь