Давлатимиз раҳбарининг Бўзатов туманига бўлган алоҳида эътибори натижасида кўпгина ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
2020 йилнинг январ ойида туман марказида янги корхона ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бу ерда 350 нафар хотин-қиз иш билан таъминланади.
Бўзатов туманининг “Бўзатов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган тикув цехининг қурилиш ишлари “Ўзпахтасаноат” акционерлик жамияти ҳомийлигида амалга оширилиб, бугунги кунда 60 фоизлик иш ҳажми бажарилди.
Келгусида 3 сменада иш олиб борадиган мазкур цехда бугунги кунда 735 нафар хотин-қизлар тикувчилик ҳамда Хитойдан келтирилган тикув дастгоҳларида ишлашни ўрганмоқдалар.