Нукус шаҳридаги 21- сонли умумтаълим мактабида Нукус шаҳар Кенгаши депутатлигига беш сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда номзодларнинг иш фаолияти ҳамда илгари сурган мақсадлари хусусида маълумотлар берилиб, кўрсатилган вазифалар бўйича фикр-мулоҳазалари билдирилди. Иштирокчилар ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифларини билдиришди.
— Ободонлаштириш ишлари, айниқса, ички кўчаларни тунги ёритгичлар билан таъминлаш масаласига депутатларимиз алоҳида эътибор қаратишини сўраб қоламиз, — дейди фуқаро Н.Қаипбаев. — Шунингдек, кексаларимизга тиббий муассасалардан ордер олиш борасида амалий ёрдам кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.