Фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда вазирликнинг масъул ходимлари, лицей ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник И.Ахмедов, академик лицей директори, подполковник У.Кадиров ва бошқалар сўзга чиқиб, асосий қонунимизнинг мамлакатимиз ривожи, халқимиз ҳаётида тутган ўрни, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳамда конституциявий нормаларнинг ижросини таъминлаш масалалари хусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда фаол иштирокчиларга китоблар совға қилинди.