«Йил аёли» танлови ­ғолиблари аниқланди


Республикамизда хотин-қизларнинг ўз касбига бўлган фидоийлиги ва ижодий қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини юксалтириш, меҳнат самарадорлигини, шунингдек, ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама намуна бўла оладиган аёлларни аниқлаш давр талабидир. Жумладан, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, фаол ҳаёт ва иш тажрибасини оммалаштириш, оила ва фарзанд тарбиясида намуна бўлиши билан бирга жамият ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган турли соҳа вакиллари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий «Йил аёли — 2019» миллий танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила инс­титутини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига илова қилинган чора-тадбирлар ­дастурининг 35-банди ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил иккинчи ярими учун мўлжалланган Иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси бос­қичида шаҳар ва туманлардан жами 113 нафар хотин-қизлар иштирок этиб, улардан энг юқори балл тўплаганлар “Йил аёли” мукофотининг 11 та номинацияси бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал  босқичига йўлланма олди.

Танловда вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари иштирокчилар ҳужжатларининг сифати ва номинация талабларига мослиги, меҳнат фаолиятидаги ютуқлари, ўз соҳасига киритган янгиликлари, шунингдек, уларнинг инсоний фазилатларига эътибор қаратишди. Танловда иштирокчиларнинг оилада ва жамиятда тутган ўрни тўғрисида ­тайёрлаган видеороликлари ҳам алоҳида баҳоланиб, кам таъминланган, имконияти чекланган хотин-қизларга кўрсатган ёрдамлари эътиборга олинди.

Яқинда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида ушбу номинациялар ғолибларини ва танловда фаол қатнашган хотин-қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда “Йилнинг энг фаол маърифатпарвар аёли” номинацияси бўйича Нукус давлат педагогика институтининг “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси катта ўқитувчиси Бахтигул Арзиева, “Йилнинг энг яхши ФҲДЁ ходими” номинацияси бўйича Нукус шаҳри ФҲДЁ бўлими мудираси Салтанат Пирназарова, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси бўйича Ўзбекистон таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тахиатош туман кенгаши раи­си Сайёра Бекимбетова, “Йилнинг энг фаол хотин-қизлар билан иш олиб борган ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳаси ходими” номинацияси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, майор Турсинай Қарлибаева, “Хотин-қизларга оид ислоҳотларни фаол ёритган журналист” номинацияси бўйича “Шимбай ҳаўази” газетасининг масъул котиби ­Сайёра Даутова, “Ўз касбининг фидоийси” номинацияси бўйича Нукус шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Жупаргул Шарафатдинова, “Йилнинг энг фаол тадбиркор аёли” номинацияси бўйича “Barno textile plus” корхонаси директори Улбосин Аннабаева, “Йилнинг энг фаол фермери” номинацияси бўйича “Параўан дала Қараозек” фермер хўжалиги фермери Лейла Монтаева, “Йилнинг энг фаол маҳалла мутахассиси” номинацияси бўйича “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлашиш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Тазагул Бекимбетова, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси бўйича Хўжайли тумани хотин-қизлар қўмитасининг етакчи мутахассиси Гулнара Нурумбетова, “Инновацион ғояларни илгари сурган олим” номинацияси бўйича Қорақалпоқ давлат университети “Қорақалпоқ тил билими” кафедраси доценти, университетнинг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раҳбари ­Инжайим Сейтназарова ғолиб деб топилиб, республика босқичига йўлланма олишди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ­Раисининг ўринбосари, республика ­хотин-қизлар қўмитаси ­раиси З.Ибрагимова қатнашди.

М.Пирназарова,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.