Юртимиздаги сиёсий воқеа 22 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига сайловлар қонун талаблари асосида юқори ташкилотчилик билан ўтказилди.
Мазкур сиёсий жараёнда ватандошларимиз ўзларининг конституциявий ҳуқуқи, фуқаролик позицияси, юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларга муносабатини билдиришда фаоллик кўрсатдилар. Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган сайловларга 771 минг 494 нафар сайловчи қатнашди. Бу жами сайловчилар сонига нисбатан 77,2 фоизни ташкил қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига сайлов ўтказувчи 65 та сайлов округидан 63 округда депутатлар сайланди.
Жумладан:
-Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 20,
-Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 13,
-Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 6,
-Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 14,
-Ўзбекистон экологик партиясидан 10 нафар депутатлар сайланди.
Қолган 2 та округда қайта овоз бериш ўтказилиши маълум бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига сайланганларнинг 20 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.
Иккита округда номзодларнинг ҳеч бири етарли миқдорда овоз тўплай олмаганлиги сабабли, ушбу округлардан депутатлар сайланмади. Мазкур округларда қонунчиликка мувофиқ 2020 йилнинг 5 январь санасида қайта овоз бериш ўтказилиши маълум қилинди. Қайта овоз беришда сайловчилар овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори матбуотда эълон қилинади.
Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказининг Қорақалпоғистон бўлими.