Йилнинг энг фаол адлия органи аниқланди


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўз вазифаларини фаол бажариб келаётган адлия органлари ходимларини рағбатлантириш мақсадида мунтазам равишда “Йилнинг энг фаол адлия бўлими”, “Йилнинг энг фаол адлия ходими”, “Ойнинг энг фаол ходими” танловлари ўтказилиб келинмоқда.

2019 йилнинг якуни бўйича юқори натижаларга эга бўлган адлия бўлимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол адлия бўлими” танлови бўлиб ўтди. 3 та шарт бўйича ўтказилган танлов якунида Беруний тумани адлия бўлими биринчи, Қўнғирот тумани адлия бўлими иккинчи, Хўжайли тумани адлия бўлими учунчи ўринни эгаллади.