Ҳарбийлар ўрнак бўлмоқда


Беруний туманида ватанпарварликка йўналтирилган концерт дастурлари, қурол ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, ҳамда спорт ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус бўлинмалари иштирок этди. Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ташаббуси билан ўтказилган тадбирда 2019 йилда халқаро ҳарбий ўйинларда муносиб иштирок этган ва давлат мукофотларига сазовор бўлган ҳарбий мутахассислар сўзга чиқиб, фидойилик ва Ватанга муҳаббат орқали катта ютуқларга эришиш мумкинлигини таъкидлашди.

Ёшлар ўртасида арқон тортиш, тош кўтариш ва ҳарбий эстафета мусобақалари ташкил этилди. Ғолиблар округ қўмондонлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Бу каби тадбирлар Элликқалъа ва Беруний туманларида ҳам бўлиб ўтди.