Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ташаббуси билан ички ишлар органларида хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган 4 нафар ходимларнинг оилаларидан хабар олиниб, уларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек, хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлинмаси милиционери, сержант А.Султанов, Тўрткўл тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори, лейтенант С.Зиаувларнинг оила аъзоларидан ҳам хабар олиниб, пул мукофотлари топширилди.
Юртимиз тинчлиги, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлида жон фидо қилган тинчлик посбонларининг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.