Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳокама қилинди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг туман бўлимлари  инспекторлари, Сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари,  Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, шунингдек, унинг туман бўлимлари билан биргаликда ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги  «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармонининг мазмун-моҳияти ва шу фармон асосида тасдиқланган «Йўл харитаси»да соҳа раҳбарларига белгилаб берилган вазифалар бўйича батафсил маълумот берилди.

Таъкидланишича, ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш, уларнинг ҳосил етиштиришдан чиққан ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги қарорига мувофиқ келтирилган зарар ҳисобланиб ва жавобгардан ундирилади.