Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Халқ қабулхонаси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ва Шўманой тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги “Бегжап” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.
Аҳоли билан мулоқот жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари туман ҳокими, Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси ва бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда чуқур ўрганиб чиқилди. Қишлоқ аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган қатор масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди.
Жумладан, 2 нафар фуқаро ўрмон хўжалиги тизимига ишга жойлаштирилган бўлса, 2 нафар фуқаронинг имтиёзли кредит олиши бўйича тегишли банкка таклиф киритилди.