Партия Кенгашининг навбатдаги пленуми


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик пар­тияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партия­си Марказий Кенгаши вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзолари, шаҳар ва туман партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Пленумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратининг етакчи мутахассиси Б.Тўраев, Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Т.Романов ва бошқалар сўзга чиқиб, ўтган сайловларнинг натижалари, йўл қўйилган камчиликлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, партия ташкилотларининг ва депутатлик гуруҳларининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди.