Жорий йил Афғонистонда юртдошларимиз иштирокидаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганига 31 йил тўлди.
1979-1989 йилар оралиғидаги Афғонистон ҳудудида бўлган жангда Қорақалпоғистон Республикасидан 3 минг нафардан ортиқ ҳарбийлар хизматга кетган бўлса, шундан 89 нафари жангда қурбон бўлган. 200 дан ортиқ ватандошларимиз жанг пайтида турли тан –жароҳатлари олиб, ногирон бўлиб қайтган.
Ўзбекистон Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси жангчи фахрийлар ва ногиронлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлими ва “Ватанпарвар” ташкилоти Нукус шаҳар ўқув спорт техника клуби ходимлари афғон уруши қатнашчилари ва урушда вафот этган жангчиларнинг оила аъзоларидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этишди.
— 1981 йил Афғонистонга борганимда 19 ёшда эдим. Герат шаҳрида чегарани қўриқлашда терроризм ва диний экстремизм кучларига қарши курашда икки йил хизмат қилдим.
Шукр, ҳозир юртимиз тинч. Бизларнинг шароитларимиздан хабар олиб, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан чексиз миннатдормиз, -дейди Шимберген Жиемуратов.
Албатта, жангчи фахрийларимизнинг юрт тинчлиги йўлидаги хизматлари ва меҳнатларига қанча ҳурмат кўрсатсак арзийди.