Нукус шаҳрида спортнинг юнон-рум (греко-рим) кураш тури бўйича 2000-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳри, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан жами 300 нафардан ортиқ иқтидорли спортчилар иштирок этиб, 10 та вазн тоифаси бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунида 55 кг вазнда Тошкент вилоятидан Наширов Зайниддин, 60 кг вазнда Наманган вилоятидан Абдиқадиров Оллаёр, 63 кг вазнда Навоий вилоятидан Саматов Жавохир, 67 кг вазнда Тошкент вилоятидан Абдуллаев Шохрух, 72 кг вазнда Бухора вилоятидан Жумабоев Жамол, 77 кг вазнда Тошкент вилоятидан Омонгелдиев Дилшод, 82 кг вазнда Андижон вилоятидан Мамиров Аброрбек, 87 кг вазнда Тошкент вилоятидан Айхимбоев Ергали, 97 кг вазнда Тошкент шаҳридан Нурмухамедов Аброр, 130 кг вазнда Навоий вилоятидан Сайдуллаев Мухаммедали ғолиб бўлишди.
Совриндор спортчилар мусобақа ташкилотчилари томонидан тайёрланган диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ,
муаллиф олган сурат.