Пойтахтимиз Нукусда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари байроқлари 55 метр баландликда ўрнатилди
Баландларда Қуёш сени қучиб турсин,
Устингда оқ кабутарлар учиб юрсин.
Мовий само, зумрад боғлар ранги сенда,
Ой порлаган ҳар чизиғинг нурга тўлсин.
Дунё ичра юксал спорт, санъат бўлиб,
Инсон қадри улуғ Азиз шу Ватанда.
Самолардан Садо берар аждодларинг,
Жаҳон аро ҳилпирасанг баландларда.
Сени тутган қўли билан кучга тўлиб,
Йигитларинг қирқ ҳунарин кўз-кўз қилар.
Одам ўғли манфаатин қадрин билиб,
Озод, обод Ватан сен-ла бахтга тўлар.
Ифтихор бўл, Ой, Юлдузли байроғимиз,
Тинч-осойиш кунларимиз муҳри бўлиб.
Сенга тушган нур ёритсин тўрт ёғимиз,
Қуёшдай ён, Юртбошимиз меҳри бўлиб.
Гулистон МАТЁҚУБОВА
Қорақалпоғистон халқ шоири.