Байрам туҳфаси


Янги ўқув йилининг дастлабки куни пойтахтимиздаги «Жанга базар» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 45-сонли умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги, янги ўқув йили бошланганлиги ҳамда замонавий бинонинг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.

Ўтган йил март ойида қурила бошланган ушбу мактаб биносини пойтахтимиздаги «Голден стар» қурилиш корхонаси қурувчилари бунёд этиб, ҳудуд болаларига туҳфа этишди. Бу ерда 4 миллиард 478,4 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Шу куни 1-синфга қадам қўйган 47 ўқувчига Президентимизнинг 12 номдаги совғалари топширилди.