Броконьерликка қарши кураш ойлиги доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Биохилма-хиллик ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар масалалари бўлимининг оператив гуруҳ вакиллари А.Бекбосинов ҳамда Р.Караев томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида табиатга 38 миллион 489,8 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Маълумки, май ойи юртимизда “Браконьерликка қарши курашиш” ойлиги деб эълон қилинди. Шу боис, ушбу ойда табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ овлаш ман этилади.

Беруний туманида истиқомат қилувчи Х.А, У.А, Ж.П ҳамда У.Р томонидан Тахтакўпир тумани ҳудудидаги Жанақазған коллектори атрофидаги табиий кўлларда 74 дона сазан, 1 дона оқ сила, 1 дона табанбалиқ ва 1 дона оқ марқа балиғини ноқонуний овлагани аниқланди. Бу бўйича тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли чора кўриш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги материаллари асосида тайёрланди.