Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси маълумотларига қараганда, Россия Федерациясидан “Даўит ата” чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келган юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжатларсиз сифати кафолатланмаган, жами 12 миллион 630 минг сўмлик икки турдаги тиббий дори воситаларини ноқонуний равишда олиб ўтаётгани аниқланди.
— Жорий йил бошидан буён Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимлари томонидан жами 242 ҳолатда 3 миллиард 70 миллион 903 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ноқонуний ҳаракатининг олди олинди, — дейди бошқарма мутахассиси Ю.Қудиярова. — Шундан 6 факт бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жумладан, 4600 дона психотроп моддалар, оғирлиги 102, 3 грамм бўлган наркотик воситалар, 337 дона ўқ отар гильза, 200 литрлик, нархи 23 миллион 300 минг сўмлик спирт ва алкогол маҳсулотлари, 140 қутида баҳоси 1 миллион 93 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари, 1560 килограмм, нархи 8 миллион 708 минг сўм бўлган қора ва рангли металлар, 4562 килограмм, нархи 135 миллион 958 минг сўм бўлган сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва 7616 килограмм, нархи 40 миллион 60 минг сўм бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатланишига чек қўйилди.