Уруғ тайёрлаш масаласи муҳокама этилди


Нукус туманидаги “Шўртанбай ММТП” ҳудудида жойлашган “ДДЭ ИТИ КК ИТС” да 2020 йил ҳосилидан уруғлик дон тўплаш мақсадида кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори ўринбосари Х.Маҳмудов,  Қорақалпоғистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази бошлиғи З.Зиядуллаев ва  бошқалар сўзга чиқиб, далаларни ҳар хил ёввойи ўтлардан тозалаш, зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларини белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тавсиялар берди.  Нукус туманида 2020 йил ҳосили учун 638,3 гектар ер майдонига уруғлик ғалла экилган бўлиб, фермер хўжаликларига апробация текшириш учун тегишли муддат ичида тайёр­лаш бўйича хўжалик раҳбарлари огоҳлантирилди.Ўқув семинарида йиғилганларга ғалла уруғчилиги бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар беришди.