Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ҳозирги коронавирус пандемияси даврида халқимизни янада бирлаштириб, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш борасидаги ишларни самарали ташкил этишда муҳим роль ўйнамоқда.
ЎзЛиДеП нинг Тахтакўпир туманидаги фаоллардан бири, “Пирнияз тахта” фермер хўжалиги раиси Азат Султанов ҳам ушбу хайрли ишга бош қўшди. У ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги 10 та кам таъминланган оилани оталиққа олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда.
— Мана шундай синовли кунларда барчамиз бирлашиб ҳаракат қилсак, албатта қийинчиликларни енгиб ўтамиз, — дейди А.Султанов. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.