Куннинг муҳим масаласи


Элликқалъа тумани “Бўстон” фермер хўжалиги ер майдонларида уруғлик ғалла далаларининг апробация­сини ўтказиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. Унда туманнинг тегишли фермер хўжаликлари раислари, қишлоқ хўжалиги бўйича масъул ходимлар қатнашди.

Семинарда туман ҳокими С.Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази бошлиғи З.Зиядуллаев, Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Нурмуҳаммадов ва бошқалар сўзга чиқиб, уруғчиликни ривожлантириш бўйича куннинг муҳим вазифаларига тўхталиб ўтишди.

Таъкидланганидек, Элликқалъа туманида қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, ғалла уруғчилигини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Тумандаги 15 та фермер хўжаликларида 279 гектар ерга уруғлик ғалла экилган бўлиб, шундан 838 тонна уруғлик ғалла топшириш режалаштирилган.

Семинарда  уруғлик учун етиштирилаётган ғалла далалари апробацияси, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича тегишли фермер ва қишлоқ хўжалиги ходимларига топшириқлар берилди.