Браконьерликка қарши кураш ойлиги давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан шу йилнинг май ойи “Браконьерликка қарши курашиш ойи” деб эълон қилиниб, “Жануб”, “Шимол” ва “Қўнғирот-Мўйноқ” ҳудудларида соҳа мутахассислари томонидан рейдлар ҳамда оператив тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 1-20 май кунлари оралиғида ўтказилган тадбирлар давомида ноқонуний ов ва балиқ овлаш билан шуғулланиш бўйича 15 та факт аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс­нинг 90-моддаси 4 бандига асосланиб, жами 102 миллон 436 минг 500 сўмлик зарар ҳисобланган.

 Махсус рейд ва профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

материаллари асосида тайёрланди.