“Вақф” жамғармасининг хайрия тадбири


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан муборак Рамазон ойи муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилди. Жумладан, “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан Нукус шаҳридаги 120 та, ҳар бир тумандан 55 та, жами 1000 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

— Эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш хал­қимизга хос бўлган эзгу фазилатлардандир. Айниқса, инсонларга саховат ва мурувват кўрсатиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга озгина бўлса ҳам кўтаринки кайфият бағишлаш савобдир, — дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Исламбек Тажетдинов.

Озиқ овқат маҳсулотлари шу куннинг ўзида туманларга етказилиб, ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилди.