Республикамизда 2020 йил пахта ҳосили учун 86 минг 291 гектар ерга пахта экилган. Барча пахта далаларида ғўза парвариши учун муҳим давр бошланди.
Жорий йилда ғўзанинг қатор ораларини қайта ишлаш тадбирларини сифатли ўтказиш мақсадида 371 та отряд ташкил этилган. Уларга 1 минг 746 культиватор бириктирилган.
— Шунингдек, техникаларнинг “отряд” ва “наряд” тизимида ишлаши, механизаторларга қулай шароит яратиш мақсадида 144 та механизаторлар уйи ташкил этилди, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассиси О.Қалханов. — Бугунги кунга келиб, 86 минг 291 гектар ердаги биринчи культивация ишлари тўлиқ якунланди.
Агротехник тадбирларнинг сифатли амалга оширилиши натижасида пахта далаларининг 9 минг 166 гектари 1-2 чин барг, 61 минг 193 гектари 3-4 чин барг, 15 минг 932 гектари 5-6 чин барг фазасида ривожланмоқда.