Депутат 30 та оилага ёрдам кўрсатди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Дуйсенбай Утамбетов Нукус туманидаги ўзи сайланган “Кердер”, “Қирантаў”, “Ақ терек”, “Арбаши” ҳамда “Қутанкўл” фуқаролар йиғинларида бўлиб, ёрдамга муҳтож, кам таъминланган, оғир шароитда яшаётган оилалар ҳолидан хабар олди. Мана шундай 30 та оиланинг ҳар бирига ўз ҳисобидан 200 минг сўмдан ёрдам кўрсатди. — Рамазон ойи инсонларга савоб қиладиган, хайр-саховат, меҳр-оқибат кўрсатадиган муборак ой саналади, — дейди Д.Утамбетов. — Биз депутатлар ва тадбиркорлар  доимо халқ хизматидамиз. Ушбу синовли кунларда бир-биримизга тиргак бўлсак, бу қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз.