Элликқалъада ғалла ўримига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди


Элликқалъа туманидаги «Худайберген Эрназаров» фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғим мавсуми учун кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда барча туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ­Раиси ­М.Ерниязов сўзга чиқиб, бу йилги ғаллани сифатли ва қисқа муддатда йиғиб олиш, шунингдек, ўрим-йиғим мавсумида отряд раҳбарларининг олдида масъулиятли вазифалар турганини таъкидлаб, ғаллакорларимизга баланд хирмонни бунёд этишларида куч-ғайрат тилади.

Элликқалъа туманида 224 фермер хўжалиги томонидан 3350 гектар ерга  ғалла экилган бўлиб, ўрим-йиғим мавсумига 14 отряд жалб этилган. Туманда 2020 йил ҳосилидан давлатга 8978 тонна ғалла топшириш белгиланган.

Мавсумда ғаллани сифатли йиғиб олиш учун 14 та комбайн, ҳар бир отряд учун 2 та юк машинаси, 1 та кўчма мой ташиш машинаси, 1 кўчма таъмирлаш устахонаси  ҳозирлаб қўйилди.

Қорақалпоғистон РеспубликасиЖўқорғи Кенгеси матбуот хизмати.