Онлайн танловлар – китобхонлар сафини кенгайтирмоқда


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли Республика Болалар кутубхонаси томонидан “Сиз ва биз уйда қолиб, китоб ўқиймиз” шиори остида “Мен севган китоб” мавзусида онлайн танлов ўтказилди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ижодий қобилиятини юксалтириш, китоб ўқиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган мазкур танловга 170 дан ортиқ ижодий ишлар тақдим қилинган.

Танловда Тахтакўпир туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Д.Бахбергенова, Қўнғирот туманидаги 34-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Н.Алламбергеновалар ғолиб бўлишди. ­олиблар диплом билан тақдирландилар.  

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги материаллари асосида тайёрланди.