Тадбиркорлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси Элликқалъа туман Кенгаши фаоли, «Boston Grand Trader» масъулияти чекланган жамияти раиси Илҳом Тўребаев ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Ибадуллаев томонидан “Ибн-Сино” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган беш оилага қўзи топширилди.
Бугунги кунда карантин шароитида ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Тадбиркорлар ҳаракати ЎзЛиДеП фаоллари, тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ёш тадбиркор И.Тўребаев ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги оилаларга мурувват ёрдамини кўрсатиб келмоқда. Беш оилага қўзи, шунингдек, битта оилага бир миллион сўм пул маблағи топширилди.