Ҳар бир маҳалла обод бўлади


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Обод оила”, “Обод кўча” ҳамда “Обод маҳалла” ҳаракати доирасида республикамиздаги барча маҳаллалар, кўчалар ва оилаларни ободонлаштиришга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қонликўл тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Серегул Алаўатдинованинг уйида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ҳовли атрофи ҳамда томорқа ери ёввойи ўтлардан тозаланди.

Шунингдек, Тахтакўпир туманидаги “Тахтакўпир” МФЙ ҳудудидаги бир қатор турар жойлар таъмирланиб, “Қораой”маркази ободонлаштирилди.

Бу каби хайрли тадбирлар республикамизнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги материаллари асосида тайёрланди.