“Ўзагроинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан уруғлик ғалла етиштирувчи хўжаликлар, жумладан, уруғлик донни сақлаш омборхоналарининг ҳолати, дизенфекция ишлари, донни сақлаш шароитларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бошқарма томонидан берилган маълумотларга қараганда, 2020 йил ҳосили учун 192 та фермер хўжалигида 4416 гектар майдонда уруғлик ғалла етиштириш белгиланган бўлиб, бу ерларга ҳосилдорлиги юқори бўлган АСР, Зимница, Краснодар-99, Звезда, Давр ва бошқа навлар экилган. Ҳозирги кунда дон корхоналарига тегишли 15 та дон қабул қилиш пунктида 13250 тонна уруғлик донни белгиланган тартибда сақлаш имконига эга омборхоналарга қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда. Етиштирилган уруғлик ғаллани нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида 14 та отряд ташкил этилган бўлиб, уларга 27 та комбайн, 54 та ташувчи машиналар жалб қилинган. o