Масофавий конференция: Мулоқотнинг энг самарали усули


Ҳақиқаттан ҳам бугунги кунда инсоният ўзи яратган нарсани ўзи тушуна олмайдиган даражада ривожланиб бормоқда. Бунинг яққол мисоли сифатида ахборот-комуникация технологиялари соҳасидаги тараққиётни келтириб ўтсак бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда виртуал таълим ривожланиши давр талабидир.

Виртуал таълим ривожланиши бир қанча элементлар, усуллар, технологиялар, техник ва дастурий воситалар, ­электрон ресурслар ҳамда йўналишлар билан узвий боғлиқ.

Масалан, масофавий таълим, масофавий ўқитиш, масофавий таълим тизимлари, масофавий конференция, виртуал алоқа ва ҳоказо. Шулардан “Масофавий конференциялар” тушуначасига тўхталадиган бўлсак, у лотин тилидан олинган  бўлиб (remotis-масофа, colloquium- боғланиш), аппарат ва дастурий воситалар ёрдамида, реал вақт режимида 2 та ва ундан ортиқ фойдаланувчиларнинг масофадан туриб интерактив боғланишлари маъносини англатади. Масофавий конференциянинг қулайлиги шундаки, турли соҳаларда ҳамкорлар ва ҳамкасблар бир-бирлари билан турли семинарлар ва тренинглар ўтказишлари мумкин, масофавий таълим тизимида ҳам бу технология жуда қўл келади. 

Ҳозирда кўпгина тадбиркорлар, ишбилармонлар, бизнес фаолияти билан шуғулланувчилар, менеджерлар ҳамда мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юрти талабалари ва профессор-ўқитувчилари масофавий конференциялардан ўз иши ва хизмати давомида тўғридан-тўғри фойдаланиб келмоқда. Бунинг натижасида қимматли вақтларини тежаш билан бирга ахборот-коммуникация соҳасидаги билимларини бойитишмоқда.

Бугунги кунда масофавий конференцияларнинг янги шакл ва турлари пайдо бўлмоқда. Ҳозирда актуал бўлган ва кенг жамоатчилик томонидан мунтазам фойдаланиб келинаётган турлари видео ва аудио конференциялардир.

Видеоконференция бу бир-биримиз билан мулоқот қиладиган ёлғиз инқилобий технологиядир.  Бу технология 60-йилларда пайдо бўлган.  Видео конференция биринчи марта 1964 йилда Нью-Йоркда бўлиб ўтган жаҳон ярмаркасида оммага намойиш этилган.  Бугунги меъёрларга нисбатан у  анча содда бўлган.  Ускуналар жуда қиммат бўлиб, табиийки, бу муваффақиятли ҳисобланмади.

1970 йилда АҚШ телекоммуникация компанияси AT&T Picturephone-ни ишга туширган.

Видеоконференцияларни ташкил қилишга мўлжалланган дастурий таъминотлар жуда кўп.

 Аудиоконференция кенг жамоатчилик томонидан қўлланилаётган масофавий конференцияларнинг яна бир тури ҳисобланади. Бу конференция интерактив масофадан ўқитишнинг энг қадимги ва энг оддий усулларидан биридир.

Сўнгги йилларда ҳар бир ташкилот ва корхонада барча компьютер ва интернет технологиялари мавжуд, лекин шу билан бирга овозли конференция тизими ҳатто кичик компаниялар фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

Ҳозирги виртуал оламда масофавий конференцияларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, технологиялар жадаллик билан ривожланиб бораётган даврда бир дақиқа тўхташ сиз у бизнинг анча орқада қолиб кетишимизга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳар доим ҳаракатда бўлмоқ зарур.

Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки, масофавий конференциялар нафақат ҳозирги, балки келажак технологияси ҳисобланади.

Шарaпат Халмуратов,

Божхона институти курсанти.