Республика махсус комиссияси ахборотида маълум қилинишича, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги поездлар қатнови тикланишига рухсат берилди.
Тошкент-Бухоро-Тошкент;
Тошкент-Термиз-Тошкент;
Тошкент-Хива-Тошкент;
Тошкент-Нукус-Тошкент;
Андижон-Хива-Андижон;
Андижон-Бухоро-Андижон;
Андижон-Термиз-Андижон;
Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, поездлар қатнови режасини белгилаб боради.
Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда «Афросиёб» поездларининг қатновлари ҳам йўлга қўйилди.
Шунингдек, автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган автотранспорт бошқарувчисига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.
Қорақалпоғистонахборот агентлиги.