Қораўзак туманидаги «AMANIYAZ MEBEL» масъулияти чекланган жамияти 2017 йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Жами 10 нафар ишчининг бандлиги таъминланган корхонада замонавий мебеллар, эшик ва деразалар ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилган. Ушбу корхонага тадбиркор Аманияз Қосбармаков раҳбарлик қилади.
— Корхонамизга Тахтакўпир ва Қораўзак туманидаги ташкилотлардан офис мебеллари учун ҳамда аҳолидан кўплаб буюртмалар келиб тушмоқда. Цехларимизга ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати ва ҳажмини орттириш мақсадида, бир неча турдаги янги ускуналар ўрнатилган, — дейди тадбиркор Аманияз Қосбармаков.
«Халқ банки»нинг Қораўзак туман филиали томонидан 2018 йил ажратилган 40 миллион сўм ҳамда 2019 йилда берилган 60 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағлари эвазига корхонанинг моддий-техник базаси анча яхшиланган.
Келгусида корхонани янада кенгайтириш, ишчилар сонини ошириш ҳамда темирдан ясаладиган замонавий дарвоза ва эшикларга буюртмалар қабул қилиш режалаштирилган.
М.ҲАБИБУЛЛЛАЕВ олган сурат.