Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига қараганда, жорий йилда республикамиздаги 53 минг гектар ер майдонидан 327 минг 116 тонна бошоқли дон етиштирилиб, давлатга 101 минг 303 тонна дон топшириш режалаштирилмоқда.
Шу кунга қадар 27 минг 144 гектар буғдой экилган майдонларидан 59,3 центнер ҳисобидан 161 минг 18 тонна бошоқли дон етиштирилди ва давлатга 82 минг 557 тонна дон топширилди.
Бугунги кунда дон топшириш бўйича давлат шартномаларини биринчилардан бўлиб Тахиатош тумани 114,4 фоизга ҳамда Амударё тумани 111,3 фоизга бажарди.
Ўрим-йиғим тадбирларига 615 та дон ташувчи транспорт автомобиллари ҳамда 851 та трактор тиркамалари жалб қилинган.
* * *
Чимбой тумани Қизил-ўзак овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шаўдирбай Бердимуратов раислигидаги “Айдарбекова — Айсара” фермер хўжалигида ўтган йили 45 гектар майдонга экилган кузги буғдой барқ уриб ўсди.
Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида олиб борилиши натижасида бугунги кунга келиб, далаларда мўл ҳосил тўпланди. Ҳозирги кунда дала бошида ғалла ўрим-йиғими ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Ш.Бердимуратов ҳар йили буғдойдан мўл ҳосил етиштириб, белгиланган режани ортиғи билан бажариб келмоқда. Жорий йилда ҳам шартномани ортиғи билан уддалаган фермер хўжалиги аъзолари айни дамда етиштирилган маҳсулотни нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун қизғин меҳнат қилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги
материаллари асосида тайёрланди.