Яқинда Тахтакўпир туманидаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини муваффақиятли тамомлаган ўғил-қизларга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов олтин медалларни тантанали равишда топширди.
— Тахтакўпир туманидаги умумтаълим мактабларининг 11 синфини жорий йилда 371 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан уч нафарига намунали хулқи ва аъло баҳолари учун олтин медаллар берилди, — дейди туман Халқ таълими бўлими бошлиғи Б.Жаримбетов. — Карантин шароитида мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга қамраб олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумот учун, жорий йилда Қорақалпоғистонда 11 синфни тамомлаган 177 нафар ўқувчига кумуш, 308 нафар ўқувчига олтин ҳамда махсус даражали аттестатлар топширилади.