Кўҳна соҳилда янграган наволар


Мўйноқ туманида Орол муаммосига бағишланган «Стихия» абстракт электрон мусиқалар фестивали бўлиб ўтди. «Centil Law Film», «Trend Setter», «People travel» ташкилотлари ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Марказий Осиёда илк бор ташкил этилган ушбу фестивалга мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва қўшни республикалардан, шунингдек АҚШ, Франция, Германия, Россия, Исроил, Туркия, Хитой мамлакатларидан саёҳатчилар, «National Geographic», «Calvert», «Mixmag Russia», «Первый канал (Россия)» каби оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ташриф буюрди.

Фестивалда Maria Breslavets, Dasha Redkina, HVL, Interchain, Orgatanatos, SHMN электрон мусиқий гуруҳлари томонидан Орол денгизига бағишлаб ижро этилган абстракт наволар, аждодлардан мерос ҳунармандчилик намуналари, «Мўйноқ маёғи» қошида қурилган қора уйлар тадбир иштирокчиларида катта ­таассурот уйғотди.