100 ёшга тўлган онахон юртимиз учун дуода


Шўманой тумани «Қарабайли» МФЙ ҳудудида яшовчи табаррук онахон Наргул ая Артиқова бу йил 100 ёшга тўлди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга онахоннинг 6 нафар фарзандидан 26 нафар невара, 40 нафар чевараси бор.  

Шўманой тумани ҳокими Б.Янгибоев туман сектор раҳбарлари билан биргаликда онахоннинг ҳолидан хабар олиш мақсадида унинг оиласига ташриф буюрди. Уруш йилларида фронт ортида меҳнат қилган онахон билан суҳбатлашиб, 100 ёши билан қутлади ҳамда туман ҳокимлиги томонидан «Ташаккурнома», қимматбаҳо совғалар топширди. 

— Туман раҳбарлари эътибор қаратиб, ҳолимиздан хабар олгани учун жуда миннатдорман. Бу синовли кунлар тезда  ўтиб, юртимиз тинч, фарзандларимиз бахтли бўлишсин, — дея дуо қилмоқда онахон.