Қорақалпоғистон Республикаси «Қоракўл» уюшмасининг Тахтакўпир туманидаги “Қоракўлчилик” илмий наслчилик тажриба станцияси янги биносининг қурилиши якунланиб, жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг бошида бошланган қурилиш ишлари қисқа муддатда сифатли якунланди. Бу ерда идора биноси, меҳмонхона, ўқув хонаси, қўйларни сунъий уруғлантириш пункти ва лаборатория ишга туширилади. Ўтган йили наслчилик тажриба станцияси учун 738 бош наслдор қўйлар харид қилинди. Улардан 318 бош қўзи олинди.
Янгидан ташкил этилаётган илмий наслчилик тажриба станцияси қорақалпоқ сури қоракўл қўйлари бош сонининг кўпайтириш, ички бозоримизни ноёб сур қоракўл терилари билан тўлдириш ҳамда уни жаҳон бозорига экспорт қилиш имконини беради.
Д.Абибуллаев.М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат. Ν