ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ЯНАДА ҚУЛАЙЛАШТИРИЛМОҚДА


Бугунги кунда мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатиш тизими жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

Жойларда давлат хизматлари марказлари янги замонавий биноларга эга бўлиб, фуқаролар ҳамда ишчи-ходимлар учун кенг шароитлар яратилгани ҳам фикримиз исботидир.

Жумладан, Амударё тумани Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида жами кўрсатилган давлат хизматлари сони 25 минг 608 тани ташкил қилади. Шунингдек, ҳозирги даврга қадар жами 538 нафар жисмоний ва юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бундан ташқари, марказ ходимлари  томонидан жисмоний ва юридик шахсларга сайёр хизматлар ҳам кўрсатилмоқда. Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари туманнинг олис ҳудудларидаги овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим масканларида сайёр учрашувлар, тарғибот тадбирлари ҳамда сайёр рўйхатдан ўтказиш ишлари мунтазам амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, ­жорий йилнинг шу даврига қадар сайёр тартибда кўрсатилган давлат хизматлари сони 1 минг 127 та ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сони 31 тани ташкил қилди.

Марказда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизмати кўрсатиш намунали йўлга қўйилган, мурожаатчилар учун қулай шароитлар яратилган. Ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тартибли навбат жорий этилган. Мурожаатчилар марказда ўрнатилган махсус инфокиоскда электрон рақамли имзо калити орқали бемалол фойдаланиш имкониятига эга. Марказга келган фуқаролар бу ерда яратилган қулайликлар ва кўрсатилаётган хизматлардан мамнун.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВолган сурат.