Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан пойтахтимизда Амат бахши номидаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, маҳаллалардан 14-20 ва 21-30 ёш оралиғидаги ёшлар орасида “Мен ўқиган китоб” танловининг Қорақалпоғистон Республика босқичи бўлиб ўтди.
Танловда маҳаллалараро, шаҳар ва туман босқичларида 1000 дан ортиқ ёшлар иштирок этди. Республика босқичи шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 32 нафар иштирокчи орасида бўлиб ўтди.
Ғолиблар аниқланиб, 14-20 ёшли иштирокчилардан Хўжайли туманидан 22-сонли мактаб ўқувчиси Г.Жумамуратова биринчи, Тўрткўл туманидан 19-сонли мактаб ўқувчиси Ш.Каримбоева иккинчи ўринни, Қораўзак туманидан 1-сонли мактаб ўқувчиси А.Тилеува учинчи ўринни эгаллашди. 21-30 ёшли иштирокчилардан Элликқалъа туманидан 8-сонли мактаб ўқитувчиси Ҳ.Ражапова биринчи, Қўнғирот туманидан 46-сонли мактаб ўқитувчиси С.Султонова иккинчи, Тахиатош туманидан якка тадбиркор А.Қурбаниязов учинчи ўринни эгаллашди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.