Хайр-саховат кўрсатилмоқда


Бугунги синовли кунларда бир-бировга ёрдам бериш, хайр-саховат кўрсатиш улуғ фазилатлардан.

“O’zLiDeP” Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ахборот  хизмати маълумотларига қараганда, Ўзбекистон Либерал демократик партияси Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги “O’zLiDeP” депутатлик гуруҳи аъзоси Венера Сатуллаева ўзи сайланган “Шахтемир” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи оталиққа олинган 5 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўз ҳисобидан ҳар бирига 100 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатган.

— Дарҳақиқат мана шундай синовли кунларда ­Президентимиз томонидан пандемияга оид бир қатор фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши албатта халқимизни янада бирдамликка, ҳамжиҳатликка чорлайди. Бу ­борада партиядан ­сайланган депутатлар ўз ҳудудларида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда мана шундай кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, хайрия тадбирларини амалга оширмоқдалар, — дейди ­В.Сатуллаева.