Мурожаатларни электрон қабул қилишда яна бир қулайлик


Пандемия шароитида фуқароларга қулайлик яратиш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида солиқ соҳаси бўйича сўров ёки мурожаатларни электрон қабул қилиш учун http://t.me/saliqqa_murajat_bot манзили ишга тушди. 

Бошқарманинг Ахборот хизмати маълумотларига қараганда, ҳар бир фуқаро мазкур бот орқали солиқ соҳаси юзасидан мурожаатларини, фикр-таклифларини, саволларини йўллаши мумкин.

Шунингдек, солиқ идоралари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳамда солиқ қонунчилигидаги  бузилишлар бўйича ҳам ушбу бот манзилга  мурожаат қилишлари мумкин.

Ушбу мурожаатлар мутахассислар томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, якуни бўйича маълумотлар берилади. n