Ёзги дам олиш якунига бағишланди


Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан  анжуман ўтказилди.

Унда болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари, тегишли вазирликлар, корхона-ташкилотлар вакиллари, болалар дам олиш марказлари раҳбарлари ва ходимлари қатнашди.

Таъкидланганидек, республикамиз ҳудудида 2018 йилнинг ёз мавсумида жами 27 та болалар дам олиш масканларида 11 мингдан ортиқ болаларнинг дам олиши ташкил қилинди.

Шундан 3478 бола шаҳардан ташқаридаги стационар турдаги (3050 нафар бола касаба уюшмалари ҳисобидан), 7885 бола 22 та кундузги дам олиш масканларида соғломлаштирилди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги

материаллари асосида тайёрланди.