Шўманойга кислород концентраторлари етказиб берилди


Яқинда АКБ Турон банкнинг Нукус филиали томонидан ҳомийлик тадбирлари ўтказилди.

Филиал бошқарувчиси С.Ўтемуратов ҳамда Шўманой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Янгибаевлар туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, коронавирус инфекциясига қарши курашаётган шифокорлар билан суҳбатлашиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Тиббиёт бирлашмасига  ҳомийлик ёрдами сифатида 3 дона кислород концентраторлари топширилди.

— Бугун туманимиздаги “GOLDEN HOUSE” МЧЖ томонидан хайрия сифатида берилган 3 дона кислород концентраторлари туман ҳокими Б.Янгибаев ҳамда туман прокурори М.Ўразбаевлар иштирокида топширилди, — дейди тиббиёт ­бирлашмаси бош шифокори вазифасини вақтинча бажарувчи ­С.Адакаева. — Туманимизда 3 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 2 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та кўп тармоқли поликлиника ҳамда 140 ўринга мўлжалланган 1 та шифохона ­фаолият кўрсатмоқда.