Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси агроном-инспекторлари томонидан маҳсулотлар сифатини сақлаб қолиш мақсадида дон ва дон маҳсулотлари омборхоналари ҳамда уларда сақланаётган маҳсулотлар карантин назоратидан ўтказилмоқда.
Мана шундай тадбирлардан бири Тахиатош туманидаги “Тахиатош дон” акционерлик жамиятида ўтказилди.
— Дон маҳсулотларида учрайдиган зараркунандалар қисқа муддат ичида тарқалади, — дейди инспекциянинг Хўжайли тумани агроном-инспектори Мурат Ибрагимов. — Бу эса маҳсулотлар сифати ва миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, кимёвий усул орқали омборхоналарни зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Зеро, сифатли ва тоза дон маҳсулотлари халқимизнинг ризқ насибасидир.