Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ҳамда Бошқирдистон халқ артисти, давлат мукофотлари совриндори, “Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Байрам Матчанов таваллудининг 80 йиллигига “Қўшиқ санъатининг бойтераги” ҳамда таниқли санъаткор Замира Хожаназарова таваллудининг 60 йиллигига бағишланган “Ёрқин юлдуз” мавзусида онлайн танлов ўтказилди.
Мазкур танловга республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан жами 72 нафар иқтидор эгалари қатнашди.
Тадбир якунида ҳар иккала танлов бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.