Муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилмоқда


Амударё туманининг “Ўрта қалъа” овул фуқаролар йиғинида пандемия вақтида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда 2 та сектор масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда ҳудуддаги ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида мана шундай оилалар рўйхати кўриб чиқилди. — Зарур вақтда керакли ёрдамларни олиб, халқимиз ушбу тадбирлардан рози бўлмоқда, — дейди туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари ­Муқаддас Бекназарова.