Қурилишларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилайлик


Мамлакатимиз йилдан-йилга ободонлашиб, янги бинолар бўй тикламоқда.

Туманимиз ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинолар ва бошқа иншоотларда ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, рейдлар ташкиллаштириш билан бир қаторда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ушрашувлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларда ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар хил носоз газ ва электр ускуналаридан фойдаланмаслик, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича туман фавқулодда вазиятлар ва тегишли идоралар билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғинлар ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишда нафақат фавқулодда вазиятлар бўлими балки,  ҳар бир фуқаро эътибор қаратса ҳар қандай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олган бўламиз. Қурилишларда бахтсиз ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун, қурилиш ишлари давомида биноларда бирламчи ёнғин ўчириш асбоб-ускуналари билан таъминлашини ва пайвандлаш ишлари электр симларининг “Электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари”га мувофиқ олиб борилишини, газ тармоғидан ностандарт резина шланглардан, қурилиш ишларида очиқ алангадан ва бошқа ёнғин хавфини ­келтириб чиқариши мумкин бўлган воситалардан фойдаланмасликни яна бир бор  ­эслатиб ўтамиз.

Б.Жиемуратов,

Нукус тумани АЖБ профилактика ва назорат бўлинмаси бошлиғи, майор.