Калава иплар Хитойга экспорт қилинмоқда


Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси маълумотларига қараганда, яқинда “Нукус текстиль” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган калава ип маҳсулотлари карантин назоратидан ўтказилди ҳамда фитосанитар сертификатлар расмийлаштирилиб, Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинди.

“Нукус текстиль” МЧЖ томонидан кунига 4-5 тонна ип маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Ойига 100-120 тонна калава ип маҳсулоти экспорт қилинмоқда. Йил бошидан бугунги кунга қадар нархи 1110,6 минг АҚШ долларига тенг 739 тонна калава ип экспорт  қилинган. — Ҳар бир экспортга жўнатилаётган маҳсулотлар ўсимликлар карантини агроном-инспекторлари томонидан карантин назоратидан ўтказилганидан сўнг, экспорт қилинмоқда, — дейди Нукус ташқи иқтисодий алоқалар божхона пости агроном – инспектори Тенелбай Кайпов. — Бундан кўзланган мақсад, экспортга сифатли ва зарарсиз маҳсулотларни жўнатиш, зарарли организмлар тарқалишининг олдини олишдир.