Байрам тадбирлари


Шимоли-ғарбий ҳарбий округида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.

Нукус гарнизонининг Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан гарнизондаги 2-сонли ёпиқ ҳарбий шаҳарчада “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам концерти намойиш этилди.

Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Шимоли- ғарбий ҳарбий округи Ахборот хизмати маълумотларига қараганда, Нукус гарнизонининг Маънавият ва маърифат маркази оркестри Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйлаб гастроль сафарларини давом эттиради.